Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бир кунда неча киши вафот этиши маълум қилинди
6.08.2020 12:32,  
2129

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исроилов мамлакатда умумий ўлим ҳолатларининг кунлик кўрсаткичи ҳақида маълумот берди.

«Ўзбекистонда статистика бўйича бир кунда 500тадан 600тагача ўлим ҳолати тўғри келади. Булар орасида ёш болалардан тортиб қарияларгача мавжуд. Июль ойида ёзги чилла бўлгани учун бу статистика, ўлим ҳолати кўпайиши мумкин.

Касаллик бор экан, ўлим ҳам бўлиши мумкин. Коронавирус тарқалишини чегаралаш учун барча касалхоналарда шу инфекция ва бошқа касалликдан нобуд бўлганларни фақатгина республика патологоанатомия маркази орқали ювиб, дезинфекциялаб бериш йўлга қўйилган эди. Бемор коронавирусдан вафот этган бўлса, ташкилий усулда мозорга олиб борилар, бошқа касалдан вафот этган бўлса, қариндошларига бериб, уни ҳам уйигача кузатиб, ўзининг маҳалласида дафн қилинар эди.

Ўлим ҳолати бир жойда йиғилиб қолмаслиги учун Тошкент шаҳридаги барча касалхоналарда патологоанатомия бўлимларини ташкил қилиб, майитни ўша жойдан қариндош-уруғларга беришни ташкил қилиш режалаштирилган. Бу бўйича кўрсатма тайёр, шу кунларда йўлга қўйилади», – деди Ражаббой Исроилов 5 август куни АОКАдаги брифингда.

Аввалроқ Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимов коронавирусдан вафот этганларнинг жасадини марҳумнинг яқинларига бериш тартиби ўзгариши мумкинлигини айтган эди.

Унга кўра, бемор вафот этгандан кейин икки соат ўтгач, коронавирус жасадда ўз кучини йўқотади. «Шу нуқтаи назардан, жасад икки соат сақлангандан кейин уни қариндошларига бериб юборишга рухсат бериш таклифи илгари суриляпти», – деганди штаб аъзоси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан