Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда биринчи марта давлат фуқародан электр энергия сотиб олди
4.11.2021 08:12,  
370

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи фуқаро қуёш фотоэлектр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергияни ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Расулов Раҳимжон хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатиб, ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлаган.

3 ноябрь куни мазкур хонадон эгаси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида «Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида» шартнома имзоланган. Эндиликда ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.

Ушбу шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 мегаваттгача (ўзгарувчан ток) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан, (микро ва кичик гидроэлектр станциялардан ташқари) электр энергиясини харид қилишга тааллуқлидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан