Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда болалар учун «Ишонч телефонлари» ишга тушади
4.02.2021 17:51,  
140

Ўзбекистонда болалар учун “Ишонч телефонлари” хизмати жорий қилинади. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 4 феврал куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти мудири Саидбек Азимов, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Мониторинг ва баҳолаш бўлими раҳбари Жанар Сагимбаева ҳамда Бола ҳуқуқларини мониторинг қилиш бўйича мутахассис Зокир Назаров ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

Мулоқотда боланинг қонуний вакиллари ва болаларнинг тўғридан тўғри вакилга мурожаат қилиши имкониятини яратиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тавсиялар бериш мақсадида “Ишонч телефонлари”ни ишга тушириш лойиҳаси муҳокама этилди.

Лойиҳага кўра, “Ишонч телефонлари” орқали 12 соат давомида мураккаб турмуш шароитига тушиб қолган болалардан мурожаатлар қабул қилиш ҳамда уларни ўз ҳуқуқларига оид ишончли, аниқ ахборотлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. 

Онлайн мулоқотда мурожаатлар билан ишловчи мутахассисларни танлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, болалар Call-марказини ишга тушириш билан боғлиқ бошқа ташкилий ҳамда техник масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан