Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бу ҳафтада қанақа об-ҳаво кузатилади?
8.06.2020 16:01,  
211

Душанба, 8 июнь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари, шунингдек Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида оз муддат давомида ёмғир ва бўрон бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Узгидромет матбуот хизмати. Республиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати +28…+33 градус оралиғида бўлади. Бу эса ўртача ҳароратдан 2−3 даража пастроқдир. Вақти-вақти билан шамол тезлиги секундига 18−23 метргача кучайиши мумкин.

9−10 июнь кунлари республика бўйлаб кўпчилик ҳудудларда ёғингарчиликлар кутилмайди, фақат Фарғона водийсидаги вилоятларда ёмғир ва кучли шамол кузатилиши мумкин. Тун вақтига келиб +15…+20 даража атрофида қулай ҳарорат бўлиши, кундузи эса ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Кунлар давомида шамолли об-ҳаво сақланиб туради ва айрим туманларда шамол тезлиги сониясига 18−23 метргача кучайиши мумкин.

Кейинчалик ҳафта охиригача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилади ва фақат тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилишни бошлайди. Жума кунига келиб ҳарорат +34…+37 даражагача кўтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан