Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади
31.08.2021 21:01,  
70

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади. Бу ҳақда 31 август куни имзоланган «Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида белгиланди.

Қарор билан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкасини 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини икки баравар камайтирган ҳолда 22 500 сўм миқдорда белгиланади.

Ҳужжатда қайд этилишича, бундай ўзгариш тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини таъминлаш, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда бозор муносабатларини чуқурлаштириш мақсадида жорий этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан