Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Давлат органлари ходимларининг сони қисқартирилади
4.04.2021 09:00,  
1031

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» маълум қилди.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади. Раҳбар ўринбосарлари лавозими сони 3 ва ундан ортиқ бўлганда раҳбарнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилиши мумкин.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикчилиги агентлиги директори — молия вазири ўринбосари лавозимидаги «молия вазири ўринбосари» мақоми чиқариб ташланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг касб-ҳунар таълими бўйича ўринбосари лавозими қисқартирилади.

Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи — қурилиш вазири ўринбосари лавозимидаги «қурилиш вазири ўринбосари» мақоми чиқариб ташланади.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозими қисқартирилади. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси — транспорт вазири ўринбосари лавозимидаги «транспорт вазири ўринбосари» мақоми чиқариб ташланади.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябргача ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини баҳолаш учун махсус дастур ишлаб чиқилиб, давлат органларида босқичма-босқич жорий этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан