Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электр ҳисоблагичларни текширтириш кимнинг ҳисобидан бўлади?
2.03.2020 17:34,  
646

Ўзбекистонда электр ҳисоблагичларни даврий қиёсдан ўтказиш харажатлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

Бу Ҳукуматнинг 2020 йилнинг 28 фувралида қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

  • электр энергиясининг барча истеъмолчиларига электр ҳисоблагичларни даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди;
  • ушбу ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш харажатлари мазкур ташкилотларнинг ҳисобидан қопланади.

Қарорга кўра, электр ҳисоблагичлар ДХМлар орқали фақат ҳисоблагичнинг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик таснифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.

Шунингдек, 2020 йилда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий ташкилотлари таркибида  темир-бетон таянчлари, металл ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари ва қурилиш бўлинмалари ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан