Бу иш билан Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти мутахассислари шуғуланишмоқда.
Қуёш технологияларини қўллаган ҳолда электромобилларни юқори тезликда қувватловчи қурилмалар барча ҳудудларда жорий этилади.
Бунинг натижасида республикада ўрнатилган ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни қувватлаш имконияти яратилади.