Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда энди мобил телефонда тасвирга олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима солинади
12.11.2020 14:04,  
212

Маълум қилинишича, ҳукуматнинг янги қарорига мувофиқ, мобил телефонга тасвирга олинган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши акс эттирилган видео ва фотосуратлар бўйича ҳам жарима қўлланилади.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди.

Мамлакатда 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Бундан аввал фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан, мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан