Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда фанга аввал номаълум бўлган ўсимлик топилди
23.05.2021 17:25,  
226

ЎзР ФA Ботаника институти Ўзбекистон флораси лабораторияси ҳамда Ўзбекистон Миллий гербарийсининг энг устувор йўналиши мамлакат ҳудудида ўсаётган ўсимликлар биохилма хиллигининг инвентаризацияси ва даврий инвертаризациясини амалга ошириш, ўсимлик турларининг тарқалишини геоахборот технологиялар воситасида хариталаш ва маълумотлар базасини тузишга қаратилган. Мана шу устувор вазифани бажариш учун Институт ходимлари томонидан доимий равишда илмий тадқиқотлар дала шароитида олиб борилади.

Шундай дала тадқиқотларидан бири Фарғона водийсининг шимолий қисмида олиб борилди. Илмий експедиция давомида Қирғизистон Республикасига чегарадош ҳудуддан ҳозиргача фан учун номаълум бўлган янги ёввойи пиёз тури топилди.

Ўзбекистонда фанга аввал номаълум бўлган ўсимлик топилди (ФОТО)

Маълумки Ўзбекистон ёввойи пиёзларнинг келиб чиқиши ва турлар хилма-хиллиги мавжуд ҳудуд ҳисобланади. Терилган гербарий намуналарини лаборатория шароитидаги таҳлиллари шуни кўрсатдики, янги топилган ўсимлик тури ҳозирча фан учун янгилиги аниқланди. Унга энг яқин бўлган ўсимлик тури Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари ҳудудларидаги Баланд тоғ ҳудудида ўсадиган Aллиум минитум Введ. яъни, кичик пиёз номи билан киритилган ўсимликдир. Ўхшаш белгилари уларнинг гулининг тузилиши ва оқ рангда бўлиши, фарқи еса екологик макони ҳисобланади. Чунки Aллиум минитум яъни, фанга ҳозирда маълум бўлган тур Aлп минтақасида 3000 метрдан баландликда учрашса, янги топилган ўсимлик тури еса адир минтақасида 1000-1100 метр баландликда ўсади. Ҳозирда мазкур ўсимлик турининг гули тузилиши бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, мазкур ўсимликнинг уруғи электрон микроскоп орқали ўрганилади. Шундан сўнг Институт олимлари охирги хулосани беради ва унга ном қўйилади. Ўрганиш натижалари эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан