Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда февраль ойида карантин чекловлари қайта тикланишига оид хабарларга изоҳ берилди
24.01.2021 13:30,  
2106

Ўзбекистонда февраль ойида карантин чекловлари қайта тикланишига оид хабарларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков изоҳ берди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда ҳам аниқлангани, бу касаллик олдингисиданда оғир кечиши тўғрисидаги аудио тарқалгани ва Тошкент давлат педагогика университетида ҳам вируснинг янги штамми қайд этилгани айтилган.

«Гап бундоқ, февраль ойидан бошлаб карантин қайтаркан. Ковид марказлар яна очиларкан. Янги штаммда бурун битиб, томоқ йиринглаши, ич кетиши билан кечаркан. Касаллик жуда кескин кечаркан. Кимда кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилсин», — дейлади тарқалган аудиода.

Ушбу хабарлар юзасидан Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми қайд қилинмаган:

«Юқоридаги аудиода айтилган белгилар олдинги штаммга ҳам хос бўлиши мумкин. Янги штамм қайд қилинмагани туфайли эҳтиёт чораларини сусайтириш ярамайди. Биз ҳамон пандемия даврида яшаяпмиз. Карантин чораларининг февраль ойида кучайтирилиши ҳақидаги гаплар ўринсиз. Бу борада фақат республика махсус комиссияси қарор чиқариши мумкин. Бундай қарор чиқарилганда эса расман эълон қилинади.

Ўзбекистонда ҳар куни турли ҳудудларда коронавирус аниқланмоқда. Шу жумладан, Тошкент давлат педагогика университетининг талабасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилгани рост. Аммо бу янги штамм эмас, умуман эпидемиологик вазият ҳам барқарор. Ўша факультет талабаларига маълум муддат жавоб берилгани эса стандарт амалиёт.

Такрор айтаман, касаллик бизга кириб келмабди, дея хотиржамликка берилиш, ҳимоя ва гигиена қоидаларини унутиш тўғри эмас. Эҳтиёт чоралари ҳамон амалда», — дейди Отабеков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан