Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда февраль ойидаги аномал иссиқ ҳарорат рекорд ўрнатди
19.02.2021 21:58,  
210

Ўзбекистонда 18 февраль куни кузатилган ҳаво ҳарорати рекорд ўрнатди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, шу куни Тошкентда ҳарорат 25,6 даражагача кўтарилган бўлиб, бу 1894 йилда кузатилган энг юқори ҳарорат (21,8 даража)га нисбатан 3,8 даражага юқори.

Республиканинг қолган шаҳарларида эса сутка давомида ҳарорат қуйидагича кўтарилди:
Самарқанд — 26,1 даража, бу 1963 йилга нисбатан 6,0 даража га юқори (20,1 даража);
Термиз — 28,3 даража, бу 1983 йилга нисбатан 5,3 даражага юқори (23,0 даража);
Андижон — 19,6 даража, бу 1970 йилга нисбатан 1,2 даражага юқори (18,4 даража);
Наманган — 19,0 даража, бу 1955 йилга нисбатан 1,6 даражага юқори (17,4 даража);
Фарғона — 18,0 даража, 19,0 даража, бу 1999 йилга нисбатан 1,8 даража га юқори (16,2 даража);
Сирдарё — 23,7 даража, бу 1963 йилга нисбатан 3,8 даражага юқори (19,9 даража);
Жиззах — 25,0 даража, бу 1894 йилга нисбатан 2,4 даражага юқори (22,6 даража);
Қарши — 32,0 даража, бу 1962 йилга нисбатан 8,6 даражага юқори (23,4 даража);
Навоий — 30,0 даража, бу 1962 йилга нисбатан 7,0 даражага юқори (23,0 даража);
Бухоро — 28,2 даража, бу 1962 йилга нисбатан 4,5 даражага юқори (23,7 даража).

«Ўзгидромет» прогнозига кўра, 16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши аномал илиқ об-ҳавони белгилайди. 18 февраль куни ўртача кеча-кунлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15 даражага юқори бўлиши кутилган ва метеорологик кузатувлар даври учун ушбу кунларнинг абсолют қийматларидан ошиб кетиши керак эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан