“Ўзгидромет”нинг маълум қилишича, бундай ҳолат нам ҳаво оқимларининг Урал томондан республикага кирган жуда совуқ антициклон билан ўрин алмашишига боғлиқ. Кундузги ҳарорат 0 даражадан ошмайди.
Қайд этилишича, эртага антициклон таъсири кучаяди. Натижада тунги ҳарорат 6-8 даража совуққача, айрим жойларда эса 10-12 даража совуққача тушади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони 3 даражагача илитади.
Кейинги кунларда антициклон Қозоғистоннинг шимоли-шарқий қисми томон ҳаракатланиб, таъсирини камайтиради.
Ҳафтанинг жума кунига келиб тунги совуқ 0-5 даража совуққача кўтарилади, кундузи ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.