Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди (фото)
17.08.2020 11:19,  
222

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, август ойининг учинчи якшанбасида Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди.

Шунингдек, 15 август куни вазирлик раҳбарияти вакиллари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги масъул офицерлари ҳарбий учувчиларни ёд этиш монументига ташриф буюриб, марҳум учувчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

«Тадбирда сўз олганлар соҳа ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига навбатдаги ҳарбий унвонлар, Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. 

Шунингдек, Хонобод ва Чирчиқ аэродромларида маҳоратли учувчилар томонидан кўргазмали машғулот ҳам ўтказилди», – дейилади Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Маълумот учун, 1995 йил 21 июлдаги президент фармони билан, август ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво флоти куни этиб белгиланган, ўша йил 31 августида бу ҳақда қонун қабул қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан