Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачон кўтарилиши маълум
8.01.2021 11:15,  
4006

   «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 9–12 январ кунлари республикада ҳаво-ҳарорати аста-секин кўтарилади. Бу ҳақида марказ матбуот хизмати мутахассиси Малоҳат Рўзиева маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудида охирги 10 кундаги совуқ об-ҳавони Сибир ҳудудларидаги совуқ антициклон периферияси белгилаб турибди. Бунда жуда юқори босимли майдон аномал совуқ ҳавони олиб келди. Бу вақтда кечалари 5–10 даража, шимол ва чўл зоналарида 12–17 даражагача совуқ ҳарорат қайд этилмоқда, кундузлари эса 0–5 даража кузатиляпти. Унинг таъкидлашича, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 10–12 даража паст. Ўртача кўрсаткичлардан паст ҳаво ҳарорати узлуксиз равишда 10 кун давом этаётгани учун бу аномал ҳисобланади.
   Шунингдек, у 9–12 январ кунлари республикада ҳаво-ҳарорати аста-секин кўтарилишини маълум қилди. Бунда кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузлари эса 5–10 даража илиққача кўтарилиб боради. «Белгиланган даврда бундай совуқ, яъни 10–12 даража паст ҳавонинг кузатилиши табиий, олдинги йилларда ҳам кузатилган. Фақат бу қадар давомий бўлмагани учун сезиларли кечмаган. Масалан, 2014 йил январ ойининг 11 кунида 6–8 даража совуқ кузатилган. 2008 йилда эса умумий январ ойида эса ҳарорат ўртача меъёрдан 7 даража паст бўлган. 2012 йилда қисқа муддатли совуқлар кузатилган.
  Бизда ҳозирги кунда кузатилаётган даражадаги совуқлар охирги 10 йилда қайд этилмаган. Яъни ҳозиргидай давомли, қор парчалари кристаллашган, булдуруқли ҳаво кузатилмаган. Шунинг учун ҳам аномал совуқ дедик», — дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан