Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ижара тўловларининг энг кам ставкалари оширилиши мумкин
3.11.2020 11:03,  
643

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, Тошкентда 2021 йилда турар жой бинолари учун ижаранинг энг кам ставкаси 1 квадрат метр учун ойига 14 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Вилоят марказлари ва Нукус шаҳрида ушбу нарх 8,5 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида эса 4 минг сўм деб белгиланган. Бу йил учун ушбу ставкалар мос равишда 12 000, 7 500 ва 3 500 сўмни ташкил этади.

Тошкентда турар жой бўлмаган кўчмас мулкни ижарага беришнинг минимал ставкаси 1 квадрат метр учун ойига 29 минг сўмни ташкил этади. Ушбу ставка вилоят марказлари ва Нукусда — 17 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида — 7,5 минг сўмга тўғри келади. Нотурар жой бўлмаган объектларга бу йилда минимал ставкалари мос равишда 25, 15 ва 6,5 минг сўмни ташкил этади.

Енгил автомобиль транспортини (йўловчиларни, юкларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаси, 8 ўриндиқдан кўп бўлмаган, ҳайдовчи ўриндиғини ҳисобга олмаганда) ижарага беришнинг минимал ставкаси 575 минг сўмни (2020 йил учун 500 минг сўм) ташкил қилиши мумкин.

Шу билан бирга, микроавтобуслар, автобуслар ва юк машиналари учун ижара ҳақининг минимал миқдори 1 150 000 сўмни (2020 йил учун 1 миллион сўм эди) ташкил этиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан