Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларга зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирганлар 89 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
14.12.2020 17:34,  
92

14 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида депутатлар Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи ахборотни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун ҳам жавобгарликни белгилаш кўзда тутилмоқда. Бу каби видеоларни жойлаштирганлар 89 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг амалдаги талабига кўра, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш ҳаракатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Янги қонун лойиҳасига кўра, бундай ҳаракатлар учун жарима миқдорини ошириш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 400 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 450 бараваригача миқдорда жарима солиш ҳақидаги меъёрни киритиш таклиф этилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан