Президентнинг 3 апрель куни имзолаган қарори билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолияти тугатилади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.
Агентликнинг барча ваколатлари, функция, вазифалари ва мол-мулки Молия вазирлигига ўтказилади.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2019 йил январь ойида ташкил этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, агентлик директори Отабек Назиров Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.