Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда илк маротаба қўл жанги бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади
6.05.2021 08:49,  
74

Шу йилнинг 4-8 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкент қўл жанги бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу нуфузли мусобақа «Ифтихор» кўчасида жойлашган «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ташкил этилади.

Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ҳамда «Миллий гвардия» ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 40та мамлакатидан 300 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилишга бел боғлаган. Улар сафида Жаҳон чемпионлари Жаҳонгир Жумаев ва Олим Нормуродов сингари таниқли спортчиларимиз ҳам бор.

Беллашувларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида 50 нафардан зиёд халқаро тоифадаги ҳакамлар, шунингдек 30 нафарга яқин халқаро кузатувчилар ҳам Тошкентга таклиф қилинган.

Тошкентдаги мусобақаларда Россия, Беларус, Украина, Молдова, Туркия, Қозоғистон, Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Латвия, Мўғулистон, Хитой, Жанубий Корея, Германия, Италия, Венгрия, Англия, Франция, АҚШ, Канада, Мексика, Аргентина, Бразилия, Марокаш каби 4 қитъа спортчилари ўз омадларини синаб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган 5-Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин фахрли 2-ўринни қўлга киритишган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан