Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ишсизлар сони маълум қилинди
3.08.2020 12:01,  
300

2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг июнь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ишлаб чиқилган методика бўйича республиканинг 101 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди. Унда 490 та фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжаликлари ҳамда 25,9 минг нафар фуқаро қамраб олинди. 

Ўтказилган тадқиқот натижалари республикада ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 13,2 фоиз ташкил этганлигини кўрсатди.

Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврида 9,1 фоизга тенг бўлган. Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 944,0 минг кишини ташкил этади.

Дастлабки маълумотларга кўра меҳнат ресурслари сони 19 084,6 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга кўпайган бўлса СOVID-19 пандемиясиянинг иқтисодиёт субъектлари фаолиятига салбий таъсири натижасида иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ёки 671 минг кишига камайиб, 12 736,7 минг кишини ташкил қилди.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг расмий секторда банд бўлган аҳоли сони 5 581,2 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йил шу даврга нисбатан 0,2 фоизга ёки 12,4 минг кишига камайди.

Тадқиқот натижаларига кўра республикадан ташқарига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетганлар сони 2 040 минг кишини ташкил этган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 553,2 минг, 2020 йилнинг I чорак якунига нисбатан эса 232,1 минг кишига камайган.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони (хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 2,1 фоизга ёки 105,3 мингга камайиб, 5 114,6 минг кишини ташкил этмоқда. Бунда асосан вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар (108,4 мингга камайган), меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан оилавий корхоналарда ва тадбиркорларда ишловчилар (87,6 минг), рўйхатдан ўтмасдан ва тегишли рухсатномасиз фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар (110,6 минг) сони камайди.

Шунингдек, ANCOR Central Asia компанияси Ўзбекистондаги юқори даражадаги раҳбарлар ва HR-менежерлар орасида сўров ўтказган. Сўровномада 98 респондент иштирок этган. Forbes Ўзбекистон нашрининг ёзишича, мамлакатимизда иш берувчичиларнинг 43% и иш ўринларини қисқартиришга тайёрланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан