Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ИВЛ ва коронавирус тести ишлаб чиқариш қачондан бошланади?
28.04.2020 13:23,  
193

Бугун АОКА штабида Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова билан брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Вазирлик апрел ойи охиригача коронавирусни текшириб аниқловчи 50 мингта тест-тизими ишлаб чиқариши тўғрисида маълумот берган эди. Шу ишлар ниҳоясига етдими?

— Ҳозирда тест тизимларининг лаборатор ва клиник синовлари якунланди. Илғор технология маркази 50 мингта шундай тест тизимини ишлаб чиқаришга тайёр.  

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур тестдан фойдаланишга рухсат берилганидан сўнг уни тезкорлик билан ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

— Карантин пайтида вазирлик сунъий вентиляция мосламаларини йўлга қўйиш масаласида кандай ишларни олиб боряпти?

— Словакиянинг "Chirana" компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ИВЛ қурилмасининг прототипи, яъни синов учун намунаси тайёрланди. Тегишли тарзда синовлар ва текширишлардан ўтказилганидан сўнг жорий йилнинг куз ойида ишлаб чиқариш бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан