Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда жисмоний шахсларда қанча автомобиль борлиги маълум бўлди
27.11.2020 18:16,  
746

Ўзбекистон жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 3 083849 тани ташкил қиляпти. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмита йиғилишида Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов маълум қилди.

Вазир ўринбосари 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берган.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 42869 км узунликдаги йўллар мавжуд. Шундан халқаро аҳамиятдаги йўллар 3993 км, давлат аҳамиятидаги йўллар 14203 км ва маҳаллий аҳамиятдаги йўллар 24673 кмни ташкил қилади.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари сони 3 083 849 тани ташкил қиляпти. Шундан энг кўп автотранспорт воситалари сони Тошкент шаҳри (487 507 та), Самарқанд вилояти (366 558 та) ҳамда Тошкент вилояти(299 801 та) ҳудудларига тўғри келмоқда.

Ахборотда қайд этилганидек, республикадаги йўл патрул хизмат масканларида давлат рақамини аниқловчи камералар 91 та, кузатув камералари 95 та, онлайн режимда ишловчи фоторадарлар 183 та, чорраҳалардаги қоидабузарликни аниқловчи камералар 386 та, кузатув камералари эса 1154 тани ташкил қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан