Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда карантин даврида тез ёрдамга қанча мурожаат бўлгани очиқланди
30.04.2020 21:05,  
135

Пандемия даврида, яъни жорий йил 15 мартдан бугунги кунга қадар тез тиббий ёрдамга аҳоли томонидан қарийб 1 ярим миллион марта мурожаатлар бўлди.

Бу мамлакатимиз бўйича кунига ўртача 30 мингдан зиёд чақириқлар тушганини кўрсатади. Ҳозирда юртимиз бўйлаб кунига 2 ярим мингта бригада туну кун самарали фаолият олиб бормоқда.

Охирги уч йил ичида тез тиббий ёрдам хизматига ажратилаётган маблағ ҳам бир неча баробар ошди. Жумладан, битта чақириққа тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари учун сарфланган маблағнинг нархи 2016 йилда 800 сўм маблағ ажратилган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 5800 сўмни ташкил қилмоқда.

Ўтган йил сўнггида пойтахтимизга хориждан 150 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар олиб келинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан