Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия қарори, карантин чораларини кучайтириш бўйича брифинг бўлиб ўтмоқда.
Унда коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов қуйидагиларни маълум қилди:
"Бугунги кўрсаткич – бу биз билган статистика. Ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин.
Аввалида ПЗР таҳлил ўтказишда муаммо йўқ эди. Ҳозир кунига 20-22 мингта таҳлил ўтказилганда ҳам талаб даражасига етказиб беролмаяпмиз.
Аввал 5-6 соатда жавоби чиққан бўлса, ҳозир йиғилиб қолган таҳлил намуналари натижасида жавобларни олишга 2-3 кун, 1 ҳафтагача вақт кетяпти. Бу вақт ичида бемор халқни ичида юриб, касалланиш кўпайишига сабаб бўляпти" - деди Ҳабибулла Оқилов.