Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6200 дан ошди
21.06.2020 12:08,  
312

2020 йил 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 (+63) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. 

 Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

 Айни пайтда юртимизда 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 1907 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан