Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 12402 нафарга етди
11.07.2020 17:05,  
399

2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 (+196) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7540 (+10) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (10 нафар Жиззах вилоятида) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 4806 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан