Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 29 минг кишидан, тузалганлар эса 20 минг кишидан ошди
7.08.2020 17:11,  
300

2020 йил 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 (+248) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 286 нафар, Тошкент вилоятида 164 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 472 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 20 059 (+472) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 817 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан