Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 31 минг кишидан ошиб кетди
10.08.2020 17:03,  
834

2020 йил 10 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 (+248) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтга қадар юртимизда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 311 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан