Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан 9-бемор вафот этди
29.04.2020 23:37,  
744

1959 йилда туғилган пойтахтлик   Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига  бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган.

Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда  “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Шундан сўнг,  унга ихтисослашган тиббий ёрдам бериш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасига  оғир ҳолатда ўтказилган. 

Беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлганлиги сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бундан аввал , яъни 2-февралида у илк  бор  бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ( инсульт)  ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига  ётқизилган ва даволаниб чиққан.

61 ёшли ушбу бемор  даволаниш давомида   кунлик аҳволи видео мулоқотлар орқали хорижлик ва  мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари  назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам  консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан  вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан