Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан бутунлай соғайганлар 2400 кишидан ошди
21.05.2020 16:35,  
155

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 31 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 21 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафардан Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан, 3 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан, 2 нафари Бухоро вилоятидан, 1 нафари Хоразм вилоятидан ва яна 1 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлардан 24 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 76 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган бола.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 1 нафардан Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тожикистон Республикасидан. Соғайганларнинг 3 нафари узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан келишган. 1 нафар фуқаро (аёл) эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Улардан энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2407 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан