Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3700 нафарга етди
12.06.2020 15:31,  
149

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 63 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2016 йил туғилган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 48 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 46 нафар, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 38 ёшда, кичиги 5 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидан 1 нафардан.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3700 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан