Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 1500 кишидан ошиб кетди
5.05.2020 18:41,  
645

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Фарғона вилоятда бир йўла 47 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 11 нафари Россияда бўлиб қайтган, яна 11 нафари эса Туркиядан чартер рейсида Фарғонага олиб келинган ва карантинга олинган. Яна 1 нафар фуқаро Қирғизистон Республикасидан кириб келган. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 24 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 36 нафари Фарғона вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва қўшни Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан бемор бутунлай соғайган. Уларнинг 31 нафари эркак, 16 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 86 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли бола.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 96 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1501 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан