Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 62 кишига етди
13.07.2020 16:49,  
306

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли С.Қ.да жорий йил 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

У, шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 62 кишига етди.

Ушбу вирусни жами 13 193 киши юқтирган бўлса, 7 852 киши касалликдан фориғ бўлган. 5279 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда, улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан