Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ўсишда давом этмоқда
10.06.2020 17:09,  
1468

2020 йил 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 (+44) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари  Карантин марказидаги  фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 нафар,  Сирдарё вилоятидан 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар Тошкент шаҳрида,  3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 3504 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги  тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан