Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 21 506 нафарга етди. 296 нафар беморнинг аҳволи оғир
28.07.2020 10:08,  
238

2020 йил 28 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 506 (+297) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 72 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган  фуқаролар, 53 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 68 нафари Тошкент вилоятида, 32 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 710 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан