Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 мингга яқинлашди
16.08.2020 10:54,  
528

2020 йил 16 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 944 (+243) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда. 

Янги касалланиш ҳолатлари:

  •  Тошкент шаҳри - 189;
  • Самарқанд вилояти - 41;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 6;
  • Наманган вилояти - 5; 
  • Хоразм вилоятида - 2 нафар беморда аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 30 043 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (86 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 4673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1021 нафари оғир, 285 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан