Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6500 га яқинлашди
22.06.2020 23:46,  
303

2020 йил 22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6461 (+60) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун мамлакатимизда 146 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 136 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Бухоро ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6461 нафар бемордан 4450 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1992 нафар бемордан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 35 690 нафар, стационар карантинда эса 22 614 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан