Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ортди
21.06.2020 18:18,  
420

2020 йил 21 июнь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6272 (+56) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Бугун айни шу соатгача пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 66 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 87 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан