Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда лимончиликни ривожлантириш учун 100 миллион АҚШ доллари жалб этилади
20.02.2020 22:43,  
545

“Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4610, 19.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига:

янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдори Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25 фоизигача бўлган миқдори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги:

тижорат банклари билан биргаликда лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг камида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари жалб этилишини;

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан биргаликда халқаро молия институтларининг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияларини лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан