Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда МДҲ ПА мажлисини ўтказиш режалаштирилмоқда
16.04.2021 13:45,  
63

Россия Федерациясига ташрифи доирасида Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Т.Норбоева МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Унда Ассамблея фаолиятига оид бир қатор масалалар, шу жумладан ,ташкилотнинг 2020 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Иштирокчилар МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 2020 йил 6 ноябрдаги ва МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг 2020 йил 18 декабрдаги қарорлари тўғрисидаги ахборотини эшитди. Мазкур ахборот МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев томонидан тақдим этилди.

Шунингдек, Кенгаш аъзолари 2021 йил 27-28 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган IХ Нева халқаро экологик конгресси ва 2021 йил 13-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Евроосиё аёллар форумига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилди. Парламент аъзолари жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган сайлов кампанияларини кузатиш натижаларини ва бошқа қатор масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, Ассамблея ҳузуридаги Иқтисодиёт бўйича эксперт кенгашининг фаолияти, МДҲни 2030 йилгача иқтисодий ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича вазифалар ҳам кўрилди.

МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисини, аниқроғи, МДҲнинг юбилей саммитини Минскда ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди. 2022 йил ноябрда эса, МДҲ ПА мажлисини Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан