Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда миллий фрилансерлар маркази ташкил этилиши режалаштириляпти
2.06.2020 09:43,  
169

Халқ таълими вазирлиги фрилансерлар меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди

Лойиҳада янги имтиёз ва преференсиялардан фойдаланишлари мумкин бўлган миллий фрилансерлар марказини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳужжат фрилансерларни марказ резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказишнинг мақсадлари, тартиби ва мезонларини белгилайди.

Ушбу қонун лойиҳасида фрилансерлар маркази ташкил этиш учун 20 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Марказда ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган, веб-дизайн ва дизайнни ўрганиш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш имконияти бўлади. 

Марказ резидентлари иш стажини ҳисобга олган ҳолда вақтинча меҳнат гувоҳномалари берилади ва иш топишда ёрдам кўрсатилади. Улар тўловларни банк комиссион тўловисиз хорижий валютада қабул қилишлари ва оммавий таклиф асосида ўз хизматларини кўрсатишлари мумкин.

Қонун лойиҳасида марказнинг резиденти бўлишни истаган фрилансерлар жавоб бериши керак бўлган мезонлар кўрсатилган. Хусусан, улар ўз хизматларини Интернет орқали тақдим этишлари, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасликлари ва ходимларнинг хизматларидан фойдаланмасликлари керак.

Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 12 июнгача давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан