Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҚҚСдан озод қилинади
24.04.2021 12:06,  
235

Сенатнинг XIV ялпи мажлисида ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши кўзда тутилган қонун лойиҳаси маъқулланди.

Қайд этилишича, мажлисда кунгабоқар уруғи ва ёғи бўйича ташқи бозорларда шаклланаётган салбий баҳо кўрсаткичлари мамлакат ички бозоридаги нарх-навога ва ижтимоий ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатаётгани таъкидланган. Хусусан, истеъмол бозорида ўсимлик ёғига бўлган йиллик ўртача 460 минг тонна эҳтиёжнинг тахминан ярми импорт ҳисобидан қопланиши айтилган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотида ҳам 2021 йил март ойида дунё бўйича ўсимлик ёғи ўртача нархи 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 86 фоизга, 2021 йил бошига нисбатан эса 21 фоизга қимматлашгани қайд этилган. Ўзбекистонда 70 фоиз кунгабоқар ёғи импорт қилинадиган Россияда бир тонна кунгабоқар ёғи нархи 2020 йил декабрь ойида ўртача 900 долларни ташкил этган бўлса, 2021 йил март ойида 1250 долларгача ёки 39 фоизга ошган. Шу билан бирга, Россия томонидан 2021 йил 1 сентябрдан бир йил муддатга кунгабоқар ёғини экспорт қилишда бож тўловининг жорий қилиниши ҳам назарда тутилган.

Ушбу ўзгаришлар таъсири натижасида ўтган бир йил давомида мамлакатда кунгабоқар ёғи нархи ўртача 38 фоизга қимматлашган. Юзага келган ушбу ҳолатда мамлакат ички бозорларида ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:

  • Мамлакат ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш ҳамда;
  • Ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.  Мажлисда сенаторлар томонидан ушбу қонун маъқулланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан