Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 415 кишида коронавирус тасдиқланди
20.06.2021 13:33,  
163

Ўзбекистонда 19 июнь куни яна 415 кишида коронавирус тасдиқланиб, мамлакатда ушбу вирусга чалингани расман тан олинганлар сони 106 025 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 9 нафари Андижон вилоятида,
  • 18 нафари Бухоро вилоятида,
  • 16 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 74 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 14 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 30 нафари Тошкент вилоятида,
  • 182 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Андижон вилоятида 24 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 41 нафар, Қашқадарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Сурхондарё вилоятида 37 нафар, Фарғона вилоятида 13 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳрида 151 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101692 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

19 июнь куни коронавирусга чалинганлар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3615 нафар бемор даволанмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан