Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўттиз иккинчи банкка фаолият кўрсатиш лицензияси берилди
26.08.2020 11:56,  
477

Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Anor bank биринчи рақамли миллий банк бўлиши кутилмоқда. Банкка дастлабки рухсатнома жорий йилнинг 9 март куни берилган эди. 

Bankers.uz Телеграм каналининг ёзишича, банк асосан чакана банк хизматлари, шунингдек кичик бизнес учун янги форматдаги ва эгилувчан банк хизматларини кўрсатишни режалаштирган. Мижоз банкка бормайди, шунчаки барча хизматлар масофадан, онлайн равишда кўрсатилади. Бунда мижозга хизмат кўрсатиш туну-кун ишловчи контакт-марказ ёрдамида, масофавий каналлар орқали дунёнинг исталган нуқтасидан амалга оширилади. Шунингдек, банк офисига “боргиси келиб қоладиган” мижозлар учун Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида мижозларга хизмат кўрсатиш маркази ҳам фаолият юритади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан