Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда озарийлар билан ҳамкорликда енгил автомобиль йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
10.03.2020 00:12,  
3600

Ҳозирда мамлакатимизда Озарбайжонлик ҳамкорлар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш доирасида умумий қиймати 355 миллион доллардан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Жумладан, енгил автомобиль ва автобуслар йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Нефть-газ соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгаймоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Россия Федерацияси ва Озарбайжон Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Фото: president.uz

 

Кейинги йилларда ушбу мамлакатлар билан ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари муттасил ортиб бораётгани қайд этилди. Хусусан, 2019 йил якунларига кўра Россия билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилгига нисбатан 17 фоизга ортиб, 6,6 миллиард долларни ташкил этди, Озарбайжон билан икки томонлама савдо ҳажми эса 55,7 фоизга ошди.

Инвестициявий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Ўтган йили Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокида 484 та янги корхона ташкил этилди, шунда уларнинг сони умумий ҳисобда 1828 тага етди. Бугунги кунда мамлакатимизда Озарбайжон капитали иштирокида ташкил этилган 178 та корхона фаолият юритмоқда.

Йиғилишда ушбу мамлакатлар билан қўшма лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳамда инвестиция, савдо ва транспорт-логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан