Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда павловния плантациялари ташкил қилинади
29.08.2020 13:53,  
363

“Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (520-сон, 27.08.2020 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния плантациялари ташкил  қилинади.

Қарорга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича павловния палантацияларини ташкил этиш орқали 4000 гектар захира ерларда 2 млн 990 минг дона ҳамда 1000 гектар ўрмон фонди ерларида 747 минг 500 дона павловния дарахти кўчатларини етиштириш назарда тутилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан талабгорларга павловния етиштириш учун ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида ажратилади. 

Павловния плантациялари барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилади.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиладиган инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида павловния дарахти ва ундан олинган маҳсулотлар намуналари билан ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ва фермерлар кенг миқёсда таништириб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан