Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
31.10.2021 08:04,  
85

Ўзбекистонда 2021 йилда меҳнат қонунчилигини бузгани учун 65 нафар мансабдор шахсга жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 128 та мурожаат келиб тушиб, шундан, call-марказ орқали 54 та, сайт орқали 15 та, ижтимоий тармоқлар орқали 24 та ҳамда 35 та ёзма мурожаатлар келган.

Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузгани учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 миллион сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.

Маълум қилинишича, пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан жавобгарликка тортилди ва 1 та ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судларга киритилди.

Бундан ташқари, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмагани, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмагани, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 48 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан