Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанча эканлигини биласизми?
15.06.2020 19:04,  
107

Йиллар давомида мамлакат аҳолиси билан биргаликда пенсия ва нафақа олувчилар сони ҳам ошиб бормоқда.

Пенсия жамғармаси матбуот хизматига кўра, 2020 йил 1 май ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 734 230 нафарни ташкил қилган бўлса, 1991 йил 1 январь ҳолатига (2 158 995 нафарга) нисбатан 1 575 235 нафарга ёки 42,2%га кўпайган.

Пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий аҳоли сонидаги улушда ҳам ўсишни кўриш мумкин. 1991 йилда 10,4%ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 11,0 % фоизни ташкил қилиб, 0,6%га ортган.

Пенсия ва нафақа олувчиларни ҳудудлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг 13,3% и Тошкент шаҳрига, 12,3%и эса Навоий вилоятига тўғри келади. Шунингдек, Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон вилоятларида 11%дан ортиқ ва Хоразм - 11,0% ни ташкил этади. Бошқа ҳудудларнинг 9% дан 10 %гача бўлган аҳолиси пенсия ва нафақа олувчиларга тўғри келади.

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсия ва нафақа олувчиларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда республика фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан 1991-2020 йилларда пенсия ва нафақаларнинг миқдори 64 маротаба оширилди. 1991 йил 1 январь ҳолатига пенсияларнинг ўртача миқдори 96 сўм 50 тийин бўлган бўлса, 2020 йил 1 май ҳолатига 747 480 сўмга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан