Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда прокурор-криминалист лавозими жорий этилади
18.04.2020 09:40,  
473

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармон лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

  • прокуратура органларининг белгиланган штатлар жадвали доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш;
  • Молия вазирлиги билан биргаликда прокурор-криминалистларни замонавий махсус жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда:

  • олий юридик таълим муассасаларида суриштирув ва тергов фаолиятининг асослари, криминалистика, суд экспертизаси ва ушбу соҳага доир бошқа махсус фанларнинг чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши йўлга қўйилишини;
  • Тошкент давлат юридик университети бакалавриат босқичи 4-курс ҳамда университетнинг ихтисослаштирилган филиали 3-курс талабаларининг бевосита амалиётда, шу жумладан суриштирув ва тергов органларида ўташ тартиби жорий этилишини;
  • тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида суд-тиббиёт экспертларини тайёрлашга ихтисослашган факультетларда давлат гранти асосида ўқитишнинг жорий этилишини;
  • тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг суд-тиббиёт экспертизаси йўналишини тамомлаган мутахассисларнинг камида беш йил давлат экспертиза муассасаларида ишлаб бериши тартиби йўлга қўйилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан