Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда наркодиспансер ҳисобида турганлар ва наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар сони очиқланди
2.07.2020 11:21,  
356

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан жамоатчилик мулоқоти ташкил этилди. Мулоқотда Ўзбекистонда наркотик воситалари ҳамда психофаол препаратлар тарқалишининг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, руҳий жиҳатлари муҳокама қилинди, дейилади ҳаракат хабарида.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломовнинг таъкидлашича, 2019 йил давомида 5 мингдан ортиқ наркотик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этилган.

Республика наркодиспансерларида эса ҳозирда 5 698 нафар одам ҳисобда туради.

«Тан олиш керак, бутун дунё ҳамжамиятида гиёҳвандлик, наркожиноят билан боғлиқ муаммолар жуда кўп. Бу муаммоларга дуч келмаган давлат ҳам бўлмаса керак —баъзилари етиштирса, баъзилари етказиб беради. Ўзбекистон Афғонистон билан бевосита чегарадош эканлиги, қўшни мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши тўхтамаётгани салбий таъсир кўрсатмай қолмаяпти. БМТ маълумотларига кўра, 2017 йилда Афғонистонда рекорд даражада, яъни 9 000 тонна опий етиштирилган. Уларнинг асосий қисми транзит йўллар орқали, жумладан, Ўзбекистондан ҳам олиб ўтилган. Бу эса транзит давлатларга ташвиш келтирган.

2019 йил якунида республикамизда 5 мингдан ортиқ наркотик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этилган. 1 тонна 200 кг атрофида наркотик воситалар мусодара қилинган. Наркодиспансерда ҳисобда турганлар эса 5 698 нафарни ташкил этган», – дейди Ғуломов.

Шунингдек, Ғуломов наркотик воситаларнинг янги турлари пайдо бўлаётганидан, баъзилар уни уй шароитида ҳам тайёрлаб истеъмол қилаётганини айтиб ўтди.

«Маълум бўлган жиноятлар билан бирга биз ҳали кўрмаган гиёҳвандлар қанчадан қанча. Буни жамоатчилик биздан кўра яхши билади.

Яна бир жиҳат борки, наркотикларнинг янги турлари, масалан, синтетик наркотиклар пайдо бўла бошлади. Ҳатто ёшларимиз орасида наркотик воситаларни уй шароитида тайёрлаб, истеъмол қилаётганлари ҳам бор. Уларнинг ота-оналари бундан охирги нуқтада хабар топяпти. Фурсатдан фойдаланиб, жамоатчиликни огоҳлантирмоқчиман: агар қаерда гиёҳвандлик билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлсангиз, бунга қарши курашиш биргина ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг вазифаси деб ўйламанг. Бу ҳар бир фуқаронинг бурчидир», – дейди Шуҳрат Ғуломов.

Аввалроқ Тошкентда 600 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан